RU

Последние новости

19:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25

Баҳодир Аҳмедов: "Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш"

Эртадан бошлаб Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан баҳс олиб боради. 

Бугун саралаш ўйинлари олдидан қатнашчи терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Авваламбор, бизни яхши кутиб олишгани учун мезбон – эронликларга миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни қизиқарли ва шиддатли учрашувлар кутиб турибди. Зеро гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир жамоа етарлича қаршилик кўрсатиш имконига эга. Лекин биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш этиб, бор маҳоратни ишга солишга уринамиз. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Умид қиламанки, саралашни юқори кайфиятда ўтказиб, якунда Осиё чемпионатига йўл оламиз, - деди тажрибали мутахассис.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Ушбу ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика