Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз"
26 сен 2022 16:04
Новости
Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз"
"Ҳаммага салом. Худо хоҳласа, Кувайтдаги мусобақа жуда яхши ўтади. Пандемия туфайли бир турнир қолдирилганди. Ўйлайманки, Кувайт мезбонлигидаги Осиё Кубоги ижобий ўтади.

16 та энг кучли жамоа йиғилган. Ҳар бир терма жамоа энг чиройли ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳам энг зўр ўйинини намойиш қилишни ният қилган.

Ўзбекистоннинг кучли тўртликка кириши мотивация бермайди, чунки бу Осиё Кубогида энг яхши 16 жамоа тўпланган. Ҳар бир ўйинда қийин бўлади. Лекин шунга қарамасдан, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳар бир жамоа энг юқори ўринни эгаллашни хоҳлайди. Биз ҳам энг яхши натижаларга эришишга интиламиз", – деди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг илк турдаги рақиби Туркманистон бўлади. Ушбу баҳс эртага 13:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии