RU

Последние новости

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  23 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  17 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди.

Биз бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Футзал. 27 сентябрда бошланадиган Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди


"Қуръа натижаларини ёмон демаган бўлардим. Ҳозирда Осиёда кучсиз рақиб йўқ. Барча жамоа ўзига яраша кучга эга.  Гуруҳимиздаги Туркманистон, Тожикистон ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Осиё чемпионатида кутилмаган вазиятлар, натижалар рўй бериши мумкин. Бунга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Гуруҳда бизни фаворит сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади. 

Ўзбекистон кубоги учрашувлари якунлангач йигитларга бироз дам бериб, тайёргарликни бошлаймиз. Ўртоқлик учрашувларига рақиблар гаплашиляпти. Биласиз, ёзда бу жараён қишга нисбатан қийинроқ. Чунки бу пайтда кўпчилик дам олади. ФИФА кунлари бўлмайди. 

Қувайт, Таиланд терма жамоаларини ҳам кузатмоқдамиз. Ўзимизнинг, уларнинг янги ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Унумаслик керакки, футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин",- дейди Баҳодир Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика