RU

Последние новости

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман"

Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини Афғонистонга қарши ўтказди ва шиддатли тарзда кечган ўйинда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

 - Афғонистон терма жамоасига кўрсатган мазмунли ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги баҳс чиндан ҳам шиддатли ва муросасиз кўриниш олди. Лекин бизнинг жамоамиз ҳам ўз ўйинини намойиш этишга уринди. Баъзи вазиятларда хатоларга ҳам йўл қўйдик. Айнан шу хатоларни кейинги учрашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон терма жамоаларига қарши масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндошамиз ва ҳар бир рақиб билан ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Зеро мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш ва якунда Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиш. Демак кейинги 2 та ўйинда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солишимиз талаб этилади, - дея таъкидлади тажрибали мураббий.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика