RU

Последние новости

18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  0 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  1 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  14 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3

Бабаян уйидаги бассейнда "Пахтакор" логотипи ўрнига Беғамовнинг расмини қўймоқчи — матбуот анжуманидаги энг қизиқарли жараён Новости

Бабаян уйидаги бассейнда "Пахтакор" логотипи ўрнига Беғамовнинг расмини қўймоқчи — матбуот анжуманидаги энг қизиқарли жараён

"Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланган Самвел Бабаян иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Самвел Бабаяннинг кириш сўзлари, узоқ танаффусдан кейинги баъзи ҳақиқатлари ва ҳоказо ҳақида сўз борди.

Матбуот анжуманида сайтимиз ходимлари қатор саволлар берилди. Хусусан кеча сайтимизда эълон қилинган "Бабаянги қандай савол берардингиз" деган хабардаги мухлислар йўллаган саволлар алоҳида ўқилди.

Жиддий, муҳим ва долзарб саволлардан сўнг сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов Бабаянга қизиқарли савол билан мурожаат қилди.

Шаҳбоз Беғамов: - Ҳазиломуз савол. Балки ростдир, балки йўқ, билмадим. Аммо эшитишимизга қараганда, уйингиздаги бассейнда "Пахтакор" логотипи туширилган экан. Ҳозир ҳам ўша логотип ўрнидами ёки уни "Локомотив" рамзига ўзгартирдингизми?

Самвел Бабаян: - Зўр ғоя бердингиз (кулади). Энди бассейнга сизнинг расмингизни қўяман. Ҳазиломуз саволга жавобим шундай. Умид қиламанки, хафа бўлмайсиз. Умуман журналистлар орасида мен учун Шаҳбоз Беғамов энг ҳурматга сазовор. Ростан. Профессионал сифатида ўсяпсиз. Бугунги кўп саволларингиз жуда ўринли ва яхши. Беғамов бугун берган кўплаб саволларингизни анчадан буён мен ўзимга бермоқчи бўлиб юргандим. Баракалла, гап йўқ.

Фақат бир илтимос ва тавсия. Ҳақиқат ўзгармайдиган нарса. Қачонки ҳақиқатни ёзаётганда ички ҳиссиётларни жиловлаган ҳолда уни оммага тақдим этиш лозим. Инсон ўз истаги ёки тавсияларини касби орқали оммага тақдим этмаслиги лозим. Журналистлик касби жуда обрўли. Бунда ҳақиқатгўй бўлиш керак.  Масалан терма жамоадаги фаолият давомида баъзи футболчилар бўйича тавсияларингиз бу сизнинг қарашингиз. Биламан, бу борада сизнинг ўз қарашларингиз мавжуд. Умуман, журналистлар, мухлислар кўп нарсалар ҳақида атрофлича тасаввурлари бўлмайди. Масалан футболчилар танлови бўйича. Кимдир майдонга тушмаслиги ёки тушиши кўплаб жиҳатлар билан боғлиқ бўлади. Масалан жароҳат, руҳий тайёргарлиги, мураббий фалсафасини қай даражада тушунишлиги ва ҳоказо. 

Кимни танлаш кераклиги ҳақида мураббийга ташқаридан тавсия берилиши нотўғри. Журналистлар тарафидан ҳам бу нопрофессионаллик, деб ўйлайман. Футболчилар танлови мураббий ваколатидаги иш.

Шаҳбоз Беғамов: Гапингизни тушундим, аммо терма жамоадаги фаолиятингиз давомида таркибда керакли миқдорда ротациялар амалга ошмагани учун танқид қилганман. Таркибни танлаш мураббий ваколатидаги иш, тушунаман. Лекин исталган терма жамоада таркиб борасида матбуотда баҳс ва мунозара, саволлар ёки муҳокама бўлади. Бу табиий жараён. Жаҳон чемпиони Йоахим Лёвнинг ҳам танлови доим муҳокамада бўлади.

Самвел Бабаян: Биз Германия ёки Эрон каби ротацияларни амалга ошира олмаймиз. Бизда иқтидорлар кўп, лекин танлов у қадар кўп эмас. Биздаги иқтидор ёки истеъдод эгаларининг барчаси ҳам Германия ёки Эронда бўлгани каби топ даражага чиқавермайди.


Самвел Бабаян - Дисквалификация, айбловлар, танкаси, мухлислардан узр, Лобанов ва бошқалар ҳақида 

Рейтинг: -199   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика