Бабаян Муборакда, Ҳайдаров Самарқандда
31 окт 2015 15:50
Новости
Бабаян Муборакда, Ҳайдаров Самарқандда
Бугун олий лиганинг 28-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтмоқда.
Самарқандда "Динамо" ва "Насаф" клублари ўртасидаги ўйин ташкил этилган. Учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров стдаиондан кузатиб бормоқда.
Муборакдаги "Машъал" - "Пахтакор" ўйинини эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян кузатиб боради.
Терма жамоа техник директори Деян Журжевич эса кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Шўртан" ўйинида футболчиларнинг ҳаракатларини кузатди. Журжевич бугунги "Бунёдкор" - "Андижон" ўйинини ҳам томоша қилади.
Комментарии