RU

Последние новости

01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  2 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  11 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти? Новости

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти?

Жўжа саналадиган фаслда эшитишга ўрганиб қолган мавзумиз яна "болалади".

Мавсум ҳал қилувчи паллага кириши билан чемпионатдаги жамоалар сонини кўпайтириш ғояси такрор туғилаверади (ўтган йил охирида ёзилган мақола → Футболни ўлдирманглар!). Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, рақобатда ютқазиб қўйганлар лигадаги ўрнини турли йўллар билан сақлашга уринади. Кимдир "танк"ларини фаоллаштирса, ким ОАВ орқали жамоатчилик ёрдамини олмоқчи бўлади. Масалан, шу чемпионатда мухлислари ёзган хат туфайли элитада қолган жамоа бор...

Бу сафарги ташаббус ғалати эшитилса ҳам, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устозидан чиқди. Уни футболимиз афсонаси қўллаб-қувватлаган. Бабаян ёки Қосимовга шу мавзуда савол берилса, футбол ривожи, йигитларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш тўғрисидаги таъсирли жавоблар янграши аниқ.

Холис қаралса, бунақа ташаббусдан грандларнинг мақсади жуда содда бўлади: жамоаларнинг 16тага етиши кучсиз рақиблар ва ғалабали ўйинлар сонини кўпайтиради (бу янада кўпроқ "премия" вав қўшимча 12 очко дегани). Шу холос.

Нисбатан қийин вазиятда турган Вадим Абрамов эса ўзгаришдан миллий жамоа ютишини айтибди. Қулоққа ёқадиган, айни пайтда таъсирли жавоб. 

Аммо терма жамоадан шахсий манфаатлари йўлида, ўз мижозларини халқаро майдонда реклама қилиш воситаси сифатида фойдаланган мутахассисларни кўрганимиз учун айтамиз: Абрамов эътиборини кўпроқ "Динамо"га қаратгани маъқул. Ҳозирча самарқандликлар таркибида Катанец жамоаси учун битта ҳам номзод йўқ. Шу туфайли чемпионатнинг асосий аутсайдери томонидан айтиладиган исталган гап баҳонага айланиб кетади.

Аслида Карленовичнинг мавзу бўйича фикрлари кўпчилик учун қизиқ. Чунки мазкур қадамнинг термамиз учун фойдали бўлишини айтаётган мутахассис ўз вақтида (2008 йил) Олий Лигада клублар сонини камайтириш ташаббуси билан чиққан эди.

2017 йил Абрамов бошчилигида қуйи лигага йўл олган "Нефтчи" спорт принципларига зид равишда кейинги мавсумни элитада бошлагани ёдимизда. 1 йилдан кейин "Сурхон" ва "Динамо" ҳам шу тарзда Суперлигага чиқиб қолди. Олий ҳакам эса адолатсиз қарорлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қисқа муддатда исботлаб берди.

Спорт принципининг бузилиши ҳар қайси ҳолатда бизнинг зараримизга ишлайди. Кўпчилик Про лигадаги рақобатга путур етиши ҳақида гапиряпти. Танганинг 2-томони ҳам бор. Пастдан кучсиз жамоанинг чиқиши Суперлигада мақсадсиз клуб, навбатчи ўйинлар сонини кўпайтиришдан бошқаси эмас. Бу ҳозирги "Хоразм" ёки "Янгиер" даражасидаги клублар 2024 йил элитада пайдо бўлишини англатади. Про лигада зўрға юрган жамоа Суперлигага молиявий жиҳатдан мослашолмаслиги аниқ. Иқтисодий муаммолар бор жойда тотализатор ва ноқонуний келишувлар гуллашига 31 йиллик тарихимиз гувоҳлик беради. 

Шундай экан, хаёлга келган фикрни тилга чиқаришдан олдин яхшилаб синтезлайлик. Лиганинг имиджи сиз хоҳлаётган очколардан анча қимматроқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика