RU

Последние новости

23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  14 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3

БАА Ўзбекистонга қарши ўйингача тўрт нафар бразилиялик ва икки африкалик футболчини маҳаллийлаштиради Новости

БАА Ўзбекистонга қарши ўйингача тўрт нафар бразилиялик ва икки африкалик футболчини маҳаллийлаштиради

Шунингдек, африкалик бир ўйинчи ҳам араблар либосини кияди.

Бирлашган Араб Амирликлар терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олишни жиддий мақсад қилмоқда.

Амирликларнинг португалиялик бош мураббийи Паулу Бенту мундиалга йўл олиш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмоқчи. Жумладан, мамлакатда беш йилдан бери фаолият юритиб келаётган хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштириш орқали таркибни яна-да кучайтиришни режа қилган.

Жумладан, 2019 йилдан бери БААда истиқомат қилаётган "Ал Наср"нинг бразилиялик ҳимоячиси Глаубер Лима ва "Дибба Ал Фужайра"нинг зимбабвелик ярим ҳимоячиси Тафадзва Дливайо июль ойидан бошлаб мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, БАА октябрь ойига қадар кот-д'Ивуарлик Куаме Отонн Куадио ("Ал Айн" ҳимоячиси) ва яна уч нафар бразилиялик футболчини маҳаллийлаштиришни режа қилган, Бруно Консейсан де Оливейра ("Ал Жазира" ҳужумчиси), Жонатас да Анунсиасан Сантос ("Ал Айн" ярим ҳимоячиси) ва Лукас Пимента ("Ал Ваҳда" ҳимоячиси).

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари ЖЧ-2026 саралаш босқичида Эрон, Қатар, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Куаме ОЧЛнинг ўтган мавсумида "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши тўп тепган.


Араблар Ўзбекистонга қарши илк ўйинини 15 октябрь куни меҳмонда ўтказади.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика