RU

Последние новости

22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  2 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  20 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади? Новости

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида сафарда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бор, терма жамоа 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби айнан шу ўйин натижаси Тимур Кападзе шогирдларини муддатдан аввал ЖЧ-2026га олиб чиқиши мумкин. 

Кўплаб ўзбекистонлик мухлислар термани БААга қарши сафар учрашувда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда. Ҳозирги кунда мухлислар учун асосий муаммо – чипта хариди. Чипталар эса ҳали сотувга чиққани йўқ. Хўш, Абу-Дабига борадиган ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

"Қабул қилувчи ташкилотлар (ҳозирги ҳолатда БАА футбол ассоциацияси – таҳр.), ОФК ва ташкилотчи уюшма (БАА футбол ассоциацияси – таҳр.) томонидан белгиланадиган алоҳида хавфсиз ҳудудда, ҳар бир иштирокчи ассоциациянинг мухлислари учун стадионнинг соф сотув сиғимининг камида саккиз фоизини таъминлашлари шарт. Сотиб олинадиган чипталар сони тегишли ўйиндан камида ўн тўрт кун олдин қабул қилувчи ташкилотга маълум қилиниши лозим. Меҳмон жамоа, ҳатто чипталар ишлатилмаган тақдирда ҳам, сотиб олинган барча чипталар учун жавобгардир", – дейилади ОФК регламентида.

Шундай экан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлисларга стадион сиғимининг 8% қисми ажратилади. Учрашув Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтишини инобатга олсак, ватандошларимиз учун 1200 та чипта сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика