БАА. Иккита пенальтини ура олмаган "Ал Шабаб" мағлуб бўлди
20 дек 2015 23:08
Новости
БАА. Иккита пенальтини ура олмаган "Ал Шабаб" мағлуб бўлди
Бирлашган Араб Амирликларида ўйнайдиган ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепадиган "Ал Шабаб" жамоаси 12-турни ўз уйида "Ал Дафра"га қарши ўйнади.
Ўйиннинг 25 ва 65-дақиқасида мезбонлар вакиллари Жо ва Карлос Виллануева пенальтидан гол ура олишмади. Бу эса жамоага қимматга тушди ва "Бунёдкор"нинг ОЧЛ-2016 плей-оффидаги рақиби 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Азиз Ҳайдаров бу учрашувда 90 дақиқа ўйнади. "Ал Шабаб" 12та ўйиндан 19 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 25 декабрь куни сафарда "Ал Васл"га қарши ўтказади.
"Ал Шабаб" - "Ал Дафра" 1:2
Голлар: Муҳаммад Жума Ейд 85 - Давид Баррал 45, М.Диоп 74.
Амалга оширилмаган пенальти: Жо 25, Карлос Виллануева 65.
Комментарии