RU

Последние новости

22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  0 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  2 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  1 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  27 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  2 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  3 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  5

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади Новости

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади

"Локомотив"нинг янги футболчиси Азизбек Ҳайдаров янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"да танишларим жуда кўп. Бу ердагилар мени чақиришди. Мен бунга йўқ демадим.

Ўтган йили "Бунёдкор" сафига қайтдим. "Локомотив"нинг ўйинларини бевосита кузатдим. Чунки жамоада дўстларим жуда кўп. Йигитлардаги энг яхши ҳусусиятлардан бири ҳамжиҳатлик. Барча бир оиладек. Клубда ўзига яраша ажойиб атмосфера бор. Ўйинга келсак, жамоа ўтган мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатди. Нима бўлса ҳам жамоа ўз услубини йўқотмайди. Жамоанинг ўйин услубидан ҳулосалар чиқарган ҳолда бу ерга келдим. "Локомотив"га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

"Локомотив" олдига ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Жамоа сўнгги 3 мавсумда чемпионликни ҳеч кимга бермади. Жамоанинг мақсади ўзгармаган. Чемпионликни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Осиё чемпионлар лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашамиз. "Локомотив" - Ўзбекистондаги энг яхши жамоаларидан биттаси. Шу боисдан клуб ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда юқори мақсадлар учун ўйнайди. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага келдим. Худо хоҳласа майдонда ва унинг ташқарисида ушбу мақсадлар йўлида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозирда Дубайда янги мавсум учун тайёргарлик кетмоқда. Кунига 2 маҳал машғулотларни олиб боряпмиз. Футболчилар ҳам доим шундай оғир машғулотлардан, қийинчиликлардан ўтмаса, мавсум давомида жуда қийин бўлади. Ўзим ҳам шундай машғулотларни соғингандим. Бундан роҳатланяпман. Қийинчилик бор жойда роҳат бўлади. Машғулот тизими туфайли ҳозирда барчага жуда қийин бўлмоқда. Шу туфайли кейинчалик ўйинларда унчалик қийин бўлмайди.

Терма жамоадагиларнинг барчаси менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Термада бўламанми ёки йўқ юрагим билан мен улар билан биргаман. Ҳар доим уларга омад тилайман. Туркманистон билан ўйин арафасидамиз. Умид қиламанки, термамиз ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Насиб бўлса, бутун бир жамоа бўлиб ўйинга боришга ҳаракат қиламиз. Миллий термамизга омад тилайман.

Миллий терма жамоа бизнинг юзимиз деб ҳисоблайман. Улар ўзларини кўрсата олишса, чет эл клубларида ўйнашади. Шу орқали улар миллий жамоамизнинг янада кучайишига ўз ҳиссасини қўшишади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика