Азизбек Ғуломхўжаев: «Ашурматов «Навбаҳор»ни юқори ўринларга олиб чиқа олади»
29 янв 2014 12:29
Новости
Азизбек Ғуломхўжаев: «Ашурматов «Навбаҳор»ни юқори ўринларга олиб чиқа олади»
"Навбаҳор" жамоасига Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин жамоа қизғин равишда машғулотларга киришди.
Таркибда бир қатор янги номлар ҳам пайдо бўла бошлади. Уларнинг орасида истеъдодли футболчи Азизбек Ғуломхўжаев ҳам бор. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Қизилқум"да бошлаб "Шўртан"да якунлади. Гарчи Азиз ўйнаган клубларида муваффақиятсизликка учраган бўлсада, доимий равишда асосий таркибда тўп сурди. Футболчи сифатида тажрибасини янада оширди дейишимиз мумкин. 2014 йилдан эса Ғуломхўжаевнинг умиди катта. Дастлаб "Насаф" машғулотларида қатнашган футболчи энди "Навбаҳор йиғинларига жалб қилинди.
- Янги мавсумга тайёргарликни "Насаф"да бошлагандингиз. Кейин эса "Навбаҳор" йиғинида пайдо бўлдингиз. Хўш, бу қандай қилиб содир бўлди?
- "Навбаҳор" жамоасига қўшилишим ҳақида гапирадиган бўлсам, "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг маслаҳатига кўра бу ерга келдим. Биласиз Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор" клубида иш олиб бораётганди. Хуллас, маслаҳатлашган ҳолда Наманганга келишга қарор қилдим.
- Ҳали ҳам ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишлимисиз?
- "Бунёдкор"га тегишли эмасман. Аммо, ҳали ҳам устозларимдан маслаҳатлар олиб тураман.
- Декабрда "Насаф" клуби машғулотларида ҳам қатнашдингиз. Лекин, Қаршида қолиш насиб этмади. Бу борада нима дея оласиз?
- Бу мураббийнинг хулосаси. Шунинг учун ушбу саволга жавоб бера олмайман. Футболчини олиш ёки олмаслик бизнинг ишимиз эмас. Ҳаммасини мураббийлар ҳал этишади.
- Айтмоқчиманки, етакчилардан бири бўлган ушбу жамоадан жой ололмаганингиз кайфиятингизга салбий таъсир қилмадими?
- Йўқ, ёмон таъсир қилмади. У ерда ҳаммаси яхши бўлди деб айта оламан. Гарчи "Насаф"да қолмаган бўлсамда, жамоани ажойиб таассуротлар билан тарк этдим.
- "Навбаҳор"да давом этаётган тайёргарлик жараёни хусусида фикрларингиз қандай?
- Ҳозирча таассуротлар яхши, ёмон эмас. Жамоанинг йиғинида янги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қиляпти. Ўйлашимча, "Навбаҳор"га яна янги тажрибали футболчилар қўшилишади.
- Ашурматов бош мураббий бўлиб келгач маҳаллий мухлислар унга ишонч билан қарай бошлашди.
- Бахтиёр Ашурматовга барча шароитларни яратиб беришса жамоани юқори ўринларга олиб чиқа олади, бунга ишонаман. Унинг қандай футболчи бўлганлигини барча яхши билади. Шунинг учун мураббий сифатида ҳам бу инсонни ёрқин келажак кутиб турганига ишонаман. Мураббий сифатида жуда талабчан. Бу эса унинг ютуқ томонларидан биридир.
- Клубдаги тақдирингиз қачон ҳал бўлиши мумкин?
- Қолиш ёки қолмаслигим Тошкентдаги йиғинда маълум бўлади. 22 январдан тайёргарликни пойтахтда давом эттирамиз. Ўша ерда узил-кесил гаплашиб олсак керак. Барибир ҳаммаси мураббийга боғлиқ.
- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?
- Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаш ҳақида ўйлаяпман. Кейин ўз жамоам билан ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, кейинчалик янада яхши клубларда ва терма жамоада ўйнаш учун бор кучим билан интиламан.
- Ўтган йилги мавсумни "Қизилқум" ва "Шўртан"да ўтказдингиз. Бироқ, ғузорликлар билан бирга олий лигани тарк этдинглар. Шундай экан, мавсум ёқимсиз бўлгандир?
- "Шўртан"да молиявий муаммолар авж олганини ҳамма яхши билади. Бундай пайтда раҳбарларга ҳам, футболчиларга ҳам қийин бўлиши аниқ. Лекин, "Шўртан"да яхши жамоа йиғилганди, шароитлар жойида эди. Таркибдан кўнгил тўқ эди. Молиявий муаммолар сабабли жиддий қийинчиликларга учрадик.
Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.

Комментарии