RU

Последние новости

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  4 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

Азиз Турғунбоевнинг трансфери бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ФОТО Новости

Азиз Турғунбоевнинг трансфери бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ФОТО

ЎФА биноси ичида соат 11:00да Азиз Турғунбоев масаласи бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу саҳифада йиғилиш тафсилотлари ёритиб борилади.


Дастлаб ушбу трансфер ҳақида қисқача маълумот: 

Турғунбоевнинг ПФЛ рўйхатидан ўтказилган ва “Навбаҳор”га тегишли бўлган шартномаси 2018 йилнинг ноябрь ойи сўнгида ўз кучини йўқотган. “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари ўтган йилнинг сўнгги ойида футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказишга уриниб кўрди. Бироқ трансфер ойнаси 17 декабрь санасида очилишидан келиб чиқиб, ПФЛ ҳар икки томон шартномасини ҳам қабул қилмади.

Шу йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади.

Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”га оширилди. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлади. Унда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари бош ҳамда спорт директорлари, футболчи Азиз Турғунбоевнинг ўзи ва мазкур масала юзасидан маълумотга эга дея таҳмин қилинаётган бошқа шахслар иштирок этади.


Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи"

"Азиз Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан 2020 йилга қадар шартномаси бор"

Азиз Турғунбоев "Пахтакор" футболчисига айланди

"Навбаҳор" ФК: Турғунбоевнинг шартномаси якунланмаган

Азизбек Турғунбоев: «Пахтакор» раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан»

Ўзбек трансфер бозоридаги Турғунбоев "сериали"

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди

ЎФА Азиз Турғунбоев ишини кўриб чиқади 



ЯНГИЛАШ


10:45. "Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ЎФА биносига етиб келди. Бугунги кунда "Сурхон"да ишлаётган мураббийнинг ҳам Турғунбоев трансферида "роли" борлиги кўпчилик томонидан маълум қилинган эди.




10:55. "Пахтакор" вакиллари Дмитрий Адмисман ва Жаъфар Ирисметов ЎФА биносига кириб кетишди. Ирисметов куни кеча айнан шу йиғилиш учун БААдан етиб келганини айтиб ўтиш лозим.




11:07. Ниҳоят Азизбек Турғунбоев ва "Навбаҳор" вице-президенти Шамшод Сариков ЎФА биносига етиб келишди. Куни кеча "Навбаҳор"нинг Қримдаги йиғини якунига етди. 



11:30. Мазкур йиғилиш ёпиқ тарзда ўтмоқда. Шу боис ҳозирча йиғилиш қатнашчиларини чиқишини кутаяпмиз...



11:45. МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ЎФА биносига етиб келди. Бироз олдин МОҚ биносида ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президент сайланди. Унда қатнашган Аҳмаджонов йиғилишни тугатиб, ЎФА биносига келди. 




12:06. Умид Аҳмаджонов ЎФА биносини тарк этди 




13:02. "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов ЎФА биносини тарк этди. 



13:50. Ҳозирча жим-житлик, ичкарида нималар бўлаётганидан хабаримиз йўқ.


13:55. ЎФА биноси атрофида "Навбаҳор" ва "Пахтакор"нинг бир неча нафар мухлислари йиғилишган. 


14:20. "Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман ЎФА биносини тарк этди. Мухбирларимиз унга юзланганда ЎФА якуний қарорни энди қабул қилишини маълум қилди. 


14:24. Шамшод Сариков ва Азиз Турғунбоев ҳам ЎФА биносидан чиқишди. Мухбирларимиз уларнинг фикрлари билан қизиқишди. Бироқ Сариков ҳам, Турғунбоев ҳам ҳозир мавриди эмас деб жавоб беришди. 



Демак Турғунбоевнинг трансфери бўйича якуний қарор душанба куни ЎФА томонидан эълон қилинадиган бўлди. Бу ҳақда "Пахтакор" вакиллари бизга маълум қилишди.




Рейтинг: -102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика