Азиз Турғунбоев: "Бу менинг энг яхши ўйиним эмас. Ҳаммаси олдинда"
28 июн 2021 10:46
Новости
Азиз Турғунбоев: "Бу менинг энг яхши ўйиним эмас. Ҳаммаси олдинда"
Йирик 4-0 ҳисобида ғалаба қозонган "шерлар"нинг икки голига Азиз Турғунбоев муаллифлик қилди. Биз эса ушбу учрашувдан сўнг Азиз Турғунбоевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин анча қийин ўтди. Айрим вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўтган учрашувда "Андижон" билан ҳам қийналган эдик. Бугун иложи борича вазиятларни гол билан якунлашга ҳаракат қилдик. Муҳими жамоа ғалабаси.
"Пахтакор"га мослашишим қайсидир маънода озгина қийин бўлди. Худога шукур жамоадошларим анча қўллаб-қувватлади. Мураббий ишонч билдирди.
"Навбаҳор"даги ёрқин ўйинларимни бу ерда ҳам кўрсатишга интилмоқдаман. Ўйиним чиқмаган пайтда ишончсизлик бўлгани йўқ. Ҳаммаси яхшиликка хизмат қилишини билардим. Бу энг яхши ўйиним эмас, энг яхши ўйинларим олдинда",- дейди Турғунбоев.
Комментарии