Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман”
23 ноя 2019 19:12
Новости
Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман”
- Бугунги ўйинга айтадиган бўлсак, рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугун бизга омад етишмади. Мухлисларимизга шундай об-ҳавода бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.
Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов ва Ҳожимат Эркиновлар турли терма жамоалар йиғинида бўлиб қайтишди. Шунинг учун Ойбек ва Хожиматни захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.
Яна бир бор айтаман бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Футболчиларга вазиятларни голга айлантиришда бироз совуққонлик ҳам етишмади. Қолаверса АГМК дарвозабони бугунги ўйинда жуда ишончли ўйин намойиш қилди.
Бизни олдинда иккита водий “дерби”си кутиб турибди. Водийда “дерби”лар доим жанговор ўтади. Олдиндаги ўйинларга фақат ғалаба қозонишни кўзлаган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.

Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии