RU

Последние новости

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Азиз Ҳайдаров: "Самвел Бабаян билан ишлаётганимиз учун шукрона айтамиз" Новости

Азиз Ҳайдаров: "Самвел Бабаян билан ишлаётганимиз учун шукрона айтамиз"

Ўзбекистон - КХДР (3:1) учрашувидан кейин Азиз Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"КХДР терма жамоаси кутилганидек тажовузкор футбол намойиш этди. Учрашув дебютида ўз услубларида тезкор гол киритишди. Лекин ўйиннинг қолган қисмида ташаббусни ўз томонимизда оғдириб олдик ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бу билан ўзбек халқига қувончли онларни тақдим этдик. Бундан жуда хурсандмиз. КХДР терма жамоасини қандай ўйнашини олдиндан билардик. Мураббийлар штаби уларнинг ўйин услубини жуда синчиковлик билан ўрганишди ва бизга етарли маълумотларни беришди. Рақибни жуда яхши ўрганганимиз бизга қўл келди. КХДР асосан узун паслар орқали ўйнашади. Уларнинг бугунги режаларини биз бузиб қўя олдик. Мураббийларимизга, мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Бугун стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозлар бизнинг ҳақиқий 12-ўйинчимиз бўла олишди. Уларнинг кўмаги бутун учрашув давомида бизга ёрдам берди. Биз бу ғалабалар билан тўхтаб қолмаймиз ва олдимизда ҳали кўплаб учрашувлар турибди. Биз ўз мақсадларимиз йўлди олға интиламиз ва мухлисларимизни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Азиз Ҳайдаров.

- Танаффус пайтида Самвел Бабаян сизларга қандай кўрсатмалар берди?
- Бош мураббийимиз ким қаерда хато қилаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, тегишли кўрсатмаларни бериб, барча футболчиларни руҳлантира олди. Самвел Бабаяннинг топқирлиги туфайли иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Александр Гейнрих иккинчи бўлимда майдонга тушиб жамоамиз учун жуда муҳим бўлган голни киритди. Кейинчалик Одил Аҳмедов ғалабани мустаҳкамлаган голни урди. Буларнинг ҳаммаси меҳнатлар эвазига бўлди. Самвел Бабаянга ҳар бир футболчи номидан катта раҳмат айтаман. Бизда нафақат истеъдодли футболчилар, балки истеъдодли мураббийлар ҳам кўп. Самвел Бабаян жуда истеъдодли мураббий саналади. Биз айнан Самвел Бабаян билан ишлаётганимиз учун шукрона айтамиз. Бу борада омадимиз чопди.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика