RU

Последние новости

09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  0 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  10 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0

Азиз Ғаниев ОФК эътирофида Новости

Азиз Ғаниев ОФК эътирофида

"Насаф" ярим ҳимоячисини ОФК расмий сайти 10 нафар энг ёш иқтидорли футболчилар рўйхатига киритди.

Маълумки, ҳар бир Осиё чемпионатида ёш иқтидор эгалари ҳам ўзларини кўрсатиб келишган. Масалан, тўрт йил олдин Австралияда ўтказилган мусобақада Массимо Луонго порлаганди. Шунингдек, Сардор Азмун деган ҳужумчи борлигини кўпчилик тан олганди.

Бу сафар БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 ҳам бир нечта ёшларни кенг жамоатчиликка танитиши кутиляпти. ОФК расмий сайти навбатдаги қитъа биринчилигида порлаши мумкин бўлган 10 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳам бор. Лекин Ғаниев декабрдаги йиғинга таклиф этилмаган ва катта эҳтимол билан Осиё Кубогига бормаса керак. Чунки у жароҳатидан яқинда тузалиб энди майдонга қайтди.

Шунга қарамай, футболчининг ОФК сайти эътиборига тушиши катта воқеа. Сайт ходимлари қуйидаги ёш футболчиларга алоҳида эътибор қаратишган.

Нгуен Куанг Хай (Вьетнам) - Бу футболчи шу йил қишда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ўзини кўрсатди.

Турки Ал Аммар (Саудия Арабистони) - Йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Хванг Ин Беом (Жанубий Корея) - Жамоасининг Осиё ўйинларида ғолиб чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

Моҳанад Али (Ироқ) - 18 ёшли футболчи Ироқ чемпионатида 17та гол урди.

Ритсу Доан (Япония) - Ёш бўлишига қарамай, Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти.  

Бассам Ҳишам (Қатар) - Ижара асосида Испания ва Бельгия клубларида малака ошириб "Ал Дуҳайл"га қайтди.

Азиз Ғаниев (Ўзбекистон) - Тўп билан муомаласи ниҳоятда яхши, меҳнаткаш ҳамда узоқдан зарба йўллай оладиган футболчи.

Супачай Жаидед (Таиланд) - Шу йил МТЖда дебютини ўтказганига қарамай аллақачон учта гол уришга эришди.

Халфан Мубарак (БАА) - "Ал Жазира"га ўтганидан бери ҳар ўйинда ўзини кўрсатиб келяпти.

Маҳмуд Юсеф (Фаластин) - 21 ёшли ҳужумчига Фаластин терма жамоасининг келажаги сифатида қараляпти.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика