RU

Последние новости

17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  0 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  4 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  25 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  21 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  19

Азиз Ғаниев: "Финалда ўйинни тўхтатмоқчи бўлишган эди" Новости

Азиз Ғаниев: "Финалда ўйинни тўхтатмоқчи бўлишган эди"

30 январь куни Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоасини қабул қилади.

ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи саралаш ўйини Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказилади.

Биз "Ал Файсали" клуби, учрашув ҳакамлари ва "Насаф"нинг U-23 Осиё чемпионатида чемпион бўлган 4 нафар футболчиси билан бирга Қаршига учдик. Ўз навбатида, бу фурсатдан фойдаланиб ўзига ҳос қаҳрамонларимиздан интервью олдик. Қуйида Азиз Ғаниев билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Осиё чемпионатида Қатардан ташқари энг қийин ўйин қайси бўлди?
- Уммонга қарши ўйин бошқаларига қараганда қийинроқ бўлди. Уммон яхши жамоа экан, учрашувдан кейин йигитлар ҳам бироз қийналишганини айтишди.

- Равшан Ҳайдаровни асосий кучи нимада?
- Мураббийимиз ҳаммани йиғиб бирдамликни кучайтирдилар. Ҳар бир беллашувдан олдин йигитларни яхши тайёрлай олдилар.


- Ярим финалда Жанубий Корея дарвозасини узоқ масофадан нишонга олдингиз. Ўша гол ҳақида гапириб берсангиз?
- Ҳар ўйиндан олдин узоқдан зарба бер деб айтишар эди, ўша пайтда вақти келганини сезиб энг керакли лаҳзани пойлаб зарба бердим ва ўхшади. Бу гол бизни қўллаб-қувватлаб турган халқимиз учун бўлди.

- Ярим финалдаги ўша голингиз ҳозиргача бўлган фаолиятингиздаги энг чиройлисими?

- Албатта, бу шу бугунги кунгача урган энг чиройли голим.

- Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб айтсак, Азиз Ғаниев эртага майдонга тушадиган бўлса ўша услубда гол уришга қодирми?

- Қодир. Насиб қилса эртага майдонга тушсам албатта чиройли гол уришга ҳаракат қиламан.

- Сизга узоқдан зарба беришни асосан ким маслаҳат беради ва бу борада кўпроқ ўргатиб туради?
- Мураббийлардан Рўзиқул ака Бердиев менга ҳамиша узоқдан кўпроқ зарба бер, сенда бу яхши чиқади деб айтадилар. Шу сабаб, жарима зарбаларини ҳам кўпроқ менга ишонишади.

- Қор ёғиб турган ва музлаган майдонда ўйналган финал ҳақида нима дея оласиз?
- Очиғи, бу нарсаларга унчалик эътибор бермадик. Биринчи бўлимдан сўнг ўйинни қолдирмоқчи ҳам бўлишган эди, лекин биз охиригача ўйнаймиз дедик. Совуқ ҳам, ноқулай об-ҳаво ҳам бизга ҳалақит қилмаслигини айтдик. Йигитлар билан бир тан бўлиб мақсадга эришдик. Ўша пайт оёқларимиз музлаб қолган эди, лекин югуриб қизиб олганимиздан кейин бу нарса билинмай кетди.

- Финалда Андрей Сидоров майдонга тушганидан кейин мураббий сизларга махсус кўрсатма бердими?

- Бу нарса ўйиндан олдин маълум эди. Яъни, агар зарур бўлса иккинчи ҳужумчини тушириб қанотлардан ҳаволатиб тўп ошириш ва кўпроқ эътиборни стандарт вазиятларга қаратиш тактикамиз олдиндан бор эди.



- Сизга ўтган йил "Динамо" (Киев) ва "Зенит" клубларидан қизиқиш бўлган эди. Ҳозирги кунда реал олиб қараганда қайси чемпионатларда ўйнаб кета олишингизга кўзингиз етади?
- Европа жамоаларида ўйнаб кетишга кучим етади, ўйнаб кета оламан насиб қилса.

- Ҳозир Осиёнинг гранд жамоаларидан таклиф тушса, пуллар Азиз Ғаниевни алдай оладими ёки Европада ўйнаш учун навбатингизни кутасизми?

- Айни пайтда ҳаракатларим Европага қаратилган, иложи борича Европани мўлжаллаяпман. Аниқ айтадиган бўлсам, пул энг биринчи ролни ўйнамайди.

- Сиз қайсидир футбол агенти ёки агентлиги билан ҳамкорлик қиласизми?
- Бир қатор агентлар алоқага чиқишди, лекин ҳозирча ҳеч бири билан шартнома имзоламадим. Бу борада шошилмаяпман, менинг тақдиримни клубим ҳал қилади.

- Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?

- Ҳа.

- Демак, Малибуни ўзингиз миниб юрасизми?

- Нега энди, уни дадам миниб юрадилар. Уларга совға бўлади.

- Азиз Ғаниев келажакда Одил Аҳмедовдек бўла оладими?
- Насиб қилса, албатта бўлади. Шунга ҳаракат қиламан ва бунга кўзим етади.

- Агар эртага Рўзиқул Бердиев сизни майдонга туширишни мўлжалласа ва сиздан жисмонан тайёрлигингиз ҳақида сўраса, 2 кун олдин 120 дақиқа ўйнаган ўйинчи сифатида нима деб жавоб берасиз?
- Эртанги ўйинга тайёрмиз. Буни бутун халқимиз кутмоқда, агар майдонга тушсак ҳар қандай ҳолатда ҳам бор кучимизни берамиз ва гол уришга ҳам ҳаракат қиламиз.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +144   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика