RU

Последние новости

22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  1 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  10 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  5 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  84 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  63 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3

Азимжон Аҳмедов: “Навбаҳор” сардорлигим остида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, мендан бахтли одам бўлмайди” Новости

Азимжон Аҳмедов: “Навбаҳор” сардорлигим остида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, мендан бахтли одам бўлмайди”

“Навбаҳор” жамоаси аъзолари айни пайтда Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

 Азимжон, Туркиядаги машғулотлар қандай ўтяпти?

– Жуда яхши ўтяпти. Мураббийлар мазкур йиғинда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор беришмоқда. Барча футболчилар бирга машғулотлар ўтказиб, ўзаро мулоқот қиляпмиз. Шунингдек, мазкур йиғин давомида  назорат-синов баҳслари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Бўлажак ўртоқлик  учрашувлари орқали бир-биримизни майдонда янада яхши тушунадиган, бундан ташқари, ўзаро ўйин амалиётига эга бўламиз. Қисқаси, Туркиядаги йиғин янги мавсумдаги ўйинларимиз учун анча асқотади, деган фикрдаман.  

- Туркия сафари олдидан “Навбаҳор” билан тузилган шартномангиз муддатини узайтирдингиз. Мазкур қарорга келишингизга жамоанинг янги мураббийи Самвел Бабаян билан “Пахтакор”да бирга фаолият юритганингиз ва ушбу мутахассиснинг нималарга қодирлигини жуда яхши билганингиз сабаб бўлдими?

– Бу борада клуб раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматов, жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян билан ўзаро гаплашдик, фикр алмашдик. Улар янги мавсумда “Навбаҳор” ўз олдига Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйганлиги, буни амалга ошириш мақсадида, жамоа таркиби кучайтирилиши, буни амалга ошириш учун ёрдам беришим лозимлигини таъкидлашди. Шунинг учун “Навбаҳор” билан тузилган шартномам муддатини узайтиришга қарор қилдим. Худо хоҳласа, янги мавсумда жамоадошларим билан совриндорлар сафидан ўрин эгаллаймиз, деган умиддаман.

 “Навбаҳор”нинг ўтган мавсумдаги ўйинлари борасида фикрингиз.  Сизнингча, жамоанинг  совриндорлар сафидан жой олиши учун нима етишмади?

– Ўтган мавсум албатта, жамоамиз учун омадсиз якунланди. Бунга эса мураббийлар штабида юз берган ўзгаришлар, шунингдек, айрим баҳсларда омаднинг юз ўгиргани ўз таъсирини кўрсатди.

Ўзингизга маълум, янги мавсумга тайёргарликни Нўъмон ака Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби  қўл остида ўтказдик. Илк турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна”га имкониятни бой берганимиздан сўнг, Нўъмон ака истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Виктор Романович Жалилов бош мураббий этиб тайинланди. Виктор Романовичнинг ўйин   тактикасига мослашишимиз эса бироз вақт талаб этди. Давралар оралиғида маслаҳатчи-мураббий сифатида иш бошлаган Самвел Вячеславович Бабаян ҳам ўйин тактикаси борасида ўз маслаҳатларини бериб турди.

Қисқаси, янги мураббийларнинг ўйин услубига мослашиш бироз қийин кечди ва ушбу омиллар натижаларга ўз таъсирини ўтказди. 

“Навбаҳор”нинг ўтган мавсумда совриндорлар сафидан ўрин ололмаганлигининг асосий сабаби, шу менимча.  

 – Сиз жамоа сардори ва етакчи футболчилардан бирисиз. Бунинг масъулияти борасида нима дея оласиз?

– Жамоа сардори мураббий ҳамда футболчилар ўртасидаги кўприк бўлиши, майдонда жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олиши, шунингдек, уларга ўз маслаҳатларини бериб, қўллаб-қувватлаши лозим. Шу жиҳатдан олиб қараганда, сардорликнинг масъулияти жуда оғир. Лекин сардор эканман, шу масъулиятни қўлдан келганича амалга оширишга ҳаракат қиляпман.

Бироқ кези келганида айтиш лозимки, сардор бўлиш осон эмас. Боиси, Худо кўрсатмасин, жамоа мағлубиятга учрайдиган бўлса, ҳамма калтак сизнинг бошингизда синади. Аммо бунга ҳам қўлдан келганича сабр қиляпман. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор” сардорлигим остида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, мендан бахтли одам бўлмайди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун эса жамоадошларим билан қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

 Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

– Бўлажак мавсумда жамоамиз  юқори ўринлар учун курашиб, совриндорлар сафидан жой олиши, мухлисларимизни хурсанд қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Буни амалга ошириш ниятида жамоамиз таркиби анча кучайтирилиб, “Навбаҳор”га анча маҳоратли футболчилар жалб этилмоқда.

 Мухлисларга тилакларингиз... 

– Аввало мухлисларни  янги – 2022 йил билан табриклайман. Янги йил барчаларига бахт ва қувонч олиб келсин. “Навбаҳор”нинг ғалабалари ва янги мавсум якунидаги зафарини бирга нишонлаш насиб этсин, илоҳим! 

Бизнинг маълумот

Азимжон Аҳмедов – 1992 йил 4 январда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган.

Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Намангандаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган.

Биринчи мураббийлари: Маликжон Турдиев ва Аҳмаджон Холмирзаев.

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Навбаҳор” (Наманган, 2011 – 2015 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар). 2019 йилдан яна “Навбаҳор”да.

Оилали. Уч фарзанд, яъни, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.

Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).

Ёқтирган футболчиси: Стивен Жеррард.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика