RU

Последние новости

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  5 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади" Новости

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади"

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 20 декабрь санасидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бу йилги мавсум тўғрисида “шерлар” футболчиси Азим Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
“Бу йилги мавсум “Пахтакор” учун ижобий ўтди дея олмайман. Чунки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоа ҳисобланади. Афсуски бу йил жамоамиз учун омадсиз йил бўлди.

Биринчи даврада жамоага қўшилиб кетишим бироз қийин бўлди. Бунга ҳаяжонланганим сабаб бўлган бўлса керак. Иккинчи даврадан эса ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Жамоа ўйин услубига анча мослашиб олдим. Насиб қилса келаси йили чемпион бўлиш учун ҳаракат қиламиз.

“Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамасдан ҳаракат қилди. Бунга омадсизлигимиз ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман.

Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи менимча Жалолиддин Машарипов ва Темурхўжа Абдухолиқов бўлса керак. Чунки улар жамоа сафида жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мураббийлардан “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев ва “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлишса керак”, - дейди “Пахтакор” футболчиси Азим Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика