Азар олти ҳафталик танаффусдан кейин майдонга қайтди
25 апр 2021 07:55
Новости
Азар олти ҳафталик танаффусдан кейин майдонга қайтди
“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар Ла Лига 32-турида жамоасининг “Бетис”га (0:0) қарши беллашувида майдонга тушди.
30 ёшли белгиялик футболчи 77-дақиқада Марко Асенсионинг ўрнига майдонга тушди.
Азар 13 мартдан буён илк марта майдонда кўриниш берди. Футболчи олти ҳафта давомида жароҳатини даволаш билан банд бўлди.
Эден жорий мавсум Ла Лигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии