RU

Последние новости

20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  3 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  10

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир" Новости

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир"

Ўзбекистон олий лигасида бу йил дебют мавсумини ўтказган "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов 11та гол уришга эришди.

Ахборот-ҳамкоримиз ҳисобланган "Футбол Экспресс" газетаси мухбири футболчидан интервью олди. Унинг асосий қисмини ҳавола қиламиз. Суҳбатнинг тўлиқ қисми билан газетанинг 21 ноябрь куни сонида танишиб олиш мумкин. 

- Азамат, якунланган мавсумдан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Бу мавсумдан деярли кўнглим тўлди. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик деб ўйлайман. Миллий чемпионатимизда 3-ўринни эгаллаш ҳам катта натижа. Ахир биз эришган натижага бугун кўплаб жамоалар ҳавас қилишмоқда. Лекин бизда чемпион бўлиш имконияти ҳам бор эди, афсуски буни ўзимиз қўлдан чиқардик.

- Мухлисларимизга яхши маълумки, сиз Қорақалпоғистондансиз. Нега қорақалпоқ футболи кўринмаяпти, наҳотки биргина "Орол" жамоасини олий лигага олиб чиқишнинг иложи бўлмаса? 

- Тўғриси, шу савол мени жуда ўйлантиради. Юртимизда миллионлар ўйинини ҳуш кўрадиган мухлислар жуда кўп. Қорақалпоқ халқи олий лигада ўз жамоаси бўлишини жуда истамоқда. Билсангиз, "Орол" 2007 йилдан буён 1-лигада мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда, лекин бу Қорақалпоғистон учун яхши натижа эмас. "Орол" жамоасини олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзуси. 

Хайрулло Васиев суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика