RU

Последние новости

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  0 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  3 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  17 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

Азамат Алланиёзов: “Навбаҳор” билан яқин орада шартнома имзолайман” Новости

Азамат Алланиёзов: “Навбаҳор” билан яқин орада шартнома имзолайман”

Қорақалпоғистонлик ҳужумчи Азамат Алланиёзов жорий мавсум яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Ўтган йили дастлаб “Қизилқум” сўнгра “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган 30 ёшли футболчи яқинда “Навбаҳор” йиғинига бориб қўшилди. Хўш, Алланиёзов “лочинлар” сафида қоладими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Азамат билан суҳбатлашдик.

- Азамат, “Бухоро” жамоаси билан хайрлашишингизга нима сабаб бўлди?
- Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. Бош мураббий Улуғбек Бақоев билан суҳбатлашиб, руҳсат беришини сўрадим. Кетиўимга қаршлик қилмади ва шу тариқа клуб билан дўстона равишда хайрлашдик.

- Бу жамоада ярим мавсум ўйнадингиз. Таассуротлар қандай?
- Ёмон эмас. “Бухоро”да ажойиб жамоа шаклланган. У ерда менга барчаси ёқди. Клубда қолиб фаолиятимни давом эттиришим ҳам мумкин эди. Лекин бу йил кўпроқ ўйнашни истадим. Очиғини айтсам, бу жамоадаги фаолиятимдан унчалик кўнглим тўлмади. Бундай бўлишида ҳеч кимни айбдор деб билмайман. Аксинча ҳаммасига ўзим сабабчи. Барибир собиқ жамоанинг келгуси ишларига омад тилайман.  

- Улуғбек Бақоев ҳам ўз вақтида сиз каби ҳужумчи бўлган. Бу мураббий билан ишлаш қандай кечди?
- Улуғбек Бақоевни илгари қандай ҳужумчи бўлганини барча яхши билади. Миллий терма жамоадаги ўйинларини кўрганмиз ва у кишига бўлган хурматим юқори эди. Вақти келиб у кишининг қўли остида ўйнадим. Энг муҳими инсонийлик жиҳати менга ёқди. Футболчи билан қандай гаплашишни жуда яхши билади. Ҳужумчи сифатида Бақоевдан кўп нарса ўргандим. Хусусан машғулотлар чоғида ҳужумчилар билан алоҳида ишлаб, керакли маслаҳатларини аямасди. Мураббий сифатидаги дебют мавсуми ҳам  омадли кечди деб айтган бўлардим.  

- Ҳозирда “Навбаҳор”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётганингиздан хабаримиз бор. Бу жамоага ўтишингизга нима туртки берди?
- “Бухоро” машғулотларида иштирок этиб юрган пайтимда “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўнғироқ қилиб, мени ўз жамоасида кўришни истаётганини билдирди. Шундан сўнг ҳаммасини гаплашиб олгач, наманганликлар сафига бориб қўшилдим. Тўғриси, олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. Лекин “Навбаҳор”да ўйнашга қарор қилдим.  

- Бошқа вариантлар деганда, қайси жамоаларни назарда тутдингиз?
- Ўзимизни клублардан ташқари хорижга чиқиш имконияти ҳам туғилди. Хусусан Малайзиядан чорлов бўлди.

- Охирги йилларда бир қатор футболчилар ўзларини хориж жамоаларида синаб кўриш мақсадида четга йўл олмоқда. Сизда қизиқиш пастроқми?
- Менимча Малайзия чемпионатидан ўзимизнинг супер-лиганинг савияси юқори. Айниқса бу йил 12та жамоадан иборат бўлган чемпионат қизиқарли ва жангавор руҳда ўтиши кутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, яна чемпионатимизда қолиб, ўйнашни истадим.

- “Лочинлар” сафида қолишингиз аниқ бўлдими?
- Ҳозирча расман шартнома имзоланмади. Лекин оғзаки келишувга эришилди ва катта эхтимол билан бу йил “Навбаҳор”да ўйнайман.

- Янги жамоадаги илк таассуротларингиз қандай?
- “Навбаҳор”даги ички муҳит ҳам менга ёқди. Таркибдаги йигитларни олдиндан танийман. Ҳаммаси оддий футболчилардир. Жамоа мени яхши қабул қилди ва киришиб кетишим учун мени барчаси қўллаб-қувватламоқда. Насиб қилса мен ҳам жамоага фойда келтириш учун бор кучимни ишга соламан.

- Ҳужумчи сифатида бу йил ўз олдингизга қандай мақсадлар қўймоқдасиз?
- Футболда ҳужумчиларнинг вазифаси биринчи навбатда ҳар бир ўйинда гол уришдир. Албатта мен ҳам сермаҳсуллик кўрсатиб, чемпионат тўпурарлари қаторидан ўрин олишни хоҳлайман. Умид қиламанки, бу йил мен учун ҳаммаси кўнгилдагидек кечади.

- “Насаф”дан кетганингиздан сўнг сизга негадир барқарорлик етишмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Ўтган йили мени бироз жарохатлар қийнаб қўйди. Чемпиона бошида кутилмаганда орттириб олган жарохатим бир маромда ўйнаб кетишимга йўл қўймади. “Бухоро” камроқ ўйин амалиётига эга бўлдим.  

- “Насаф”дан кетганингиздан афсусланмайсизми?
- Қаршиликлар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиб кетганман. Рўзиқул Бердиев кетишимни истаган эмас. Ўз қарорим билан муҳитни ўзгартирганман. Бу хаёт. Афсусланишдан фойда йўқ. Олдинга интилиб яшаш керак.

- “Навбаҳор”да ҳам бошланғич таркибда ўйнаш кафолатланмаган бўлса керак?
- Менимча ҳеч бир футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмаса керак. Лекин бош мураббий билан ўзаро гаплашганимизда, кўпроқ имконият беришини таъкидлади. Ишончи юқори эканлигини кўриб, жамоага келдим. Рақобатдан ҳеч қачон кўрқмайман. Бу ўсишга олиб келади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика