RU

Последние новости

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  4 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  4 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  17

Азамат Абдураимов: "Мен истеъфо беришга тайёрман" Новости

Азамат Абдураимов: "Мен истеъфо беришга тайёрман"

"Андижон" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйгани боис таббийки мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг кайфияти яхши эмасди.
Учрашув ҳақида мураббий шундай деди.

- Бугунги мағлубият ва чемпионатдаги омадсиз иштирок учун мухлислардан узр сўрайман. Барча жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Ҳамма яхши билади, агар жамоа мағлубиятга учраса бунга бош мураббий айбдор саналади. Албатта, бундай бўлганидан жуда афсусдаман. Энди раҳбарият тақдиримни ҳал қилади. Бир сўз билан айтганда, мен истеъфо беришга тайёрман, - дейди Абдураимов.

- Ўйин борасида қандай фикрдасиз, бугун жамоага нима етишмади?
 - Бугун футболчилар ўйнамади дея олмайман ва улар ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумларни гол билан якунлаш маҳорати бизга етишмади. Тўп киритишимиз учун бир қатор вазиятлар бўлди. Бироқ бу имкониятлардан фойдаланишда футболчиларга совуққонлик етишмади. Бундан ташқари бугун ҳимоячиларимиз яна бўш ўйнашлари оқибатида дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик.

Яна шуни қўшимча қилиб айтмоқчи эдимки, сафимиздаги бир қатор ўйинчилар олий лига савиясига мос эмаслиги билиниб қолди. Албатта, вазиятни ўнглаш учун таркибни кучайтириш керак. Шунда жамоа олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Яна қайтариб айтаман, бугун “Сўғдиёна”ни ютиб мухлисларни хурсанд қилишни жуда хоҳлагандик. Лекин натижа бўлмади, шундай экан, бунга жавоб беришга тайёрман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика