RU

Последние новости

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

Азамат Абдураимов: "Локомотив" чемпионликка хос тарзда ўйнади" Новости

Азамат Абдураимов: "Локомотив" чемпионликка хос тарзда ўйнади"

"Локомотив" - "Андижон" (4:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.
"Ўйинимиз ўхшамади. Бугун "Локомотив" чемпионликка хос ўйнади. "Андижон" бугун маҳорат бобида рақибдан кучсиз эди. Менимча биз бугун чемпионликка курашадиган жамоага мағлуб бўлдик. Афсус билан тан олиш керакки биз ҳозирги вақтда "темирйўлчилар"дан кучсизмиз",  - дейди Азамат Абдураимов.

"Мағлубиятда барчанинг айби бор, мураббийлар штабининг ҳам, футболчиларнинг ҳам. Жамоанинг ҳужумида муаммолари кўп, бугун ҳимоямизда ҳам муаммолар ҳам борлигини кўрсатиб берди. Ғалаба қозонса жамоа ютади, мағлуб бўлса - мураббий. Вазиятни ўнглаш учун бор кучимиз билан ишлашда давом этамиз".

"Фақат бугунги учрашув билан ўйинимизга баҳо бериш керак эмас. Аммо ўз майдонимизда "Динамо"га қарши ўтган баҳсда биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгандик. Аммо ўйин қанчалик яхши бўлса ҳам натижа бўлмаса қийин. Бугун эса ўйин ҳам, натижа ҳам бўлмади".

"Кеча жамоа мени туғилган куним билан табриклади. Уларга энг яхши совға "Локомотив" устидан қозониладиган ғалаба бўлишини айтдим. Афсуски бугун улар буни эплай олишмади", - дейди кеча ўз туғилган кунини нишонлаган Азамат Абдураимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика