RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Азамат Абдураимов: "Бугун ҳамма яхши ўйин кўрсатди" Новости

Азамат Абдураимов: "Бугун ҳамма яхши ўйин кўрсатди"

Олий лигага қайтиш учун дадил қадам ташлаётган “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Учрашувдан кейин бош мураббий Азамат Абдураимовдан ўйин тўғрисида фикрларини сўрадик.

- “Хорзам” оддий рақиб эмасди ва улар ўтган турда Қўқонда ғалаба қозонишганди. Шунга қарамай, бугун биз ўзимизнинг комбинацион ўйинимизни намойиш этиб рақибдан устунлик қилдик. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозасига иккита тўп киритиб ўйин тақдирини деярли ҳал этиб қўйгандик. Бундан ташқари гол уришимиз учун яна кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Иккинчи таймда айрим ўйинчиларга дам бериб таркибда ўзгаришлар қилдик. Натижада йирик ғалабага эришдик. Иккита ўйинда 10та тўп киритиш ҳар қандай мураббийни хурсанд қилади. Бугун майдонга тушган ҳамма футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Ҳимоя чизиғимизни ишончли ўйини эвазига дарвозамиздан тўп ўтказганимиз йўқ. Ярим ҳимоя ва ҳужумчиларнинг фаолликлари туфайли рақиб дарвозасига учта тўп киритдик. Ўйлайманки, мухлисларимиз кўрсатаётган ўйинларимиздан хурсанд бўлишяпти. Сафардаги учрашувларда ҳам мана шундай руҳда ўйнашда давом этамиз.

Албатта, иккинчи босқичда кураш қизғин бўлиши кутилганди. Шундай ҳам бўлмоқда. “НБУ-Осиё” нима учундир ўз майдонидаги иккала ўйинни ҳам бой бергани ажаблантирди. “Истиқлол” эса иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, “Машъал” бу турда кутилмаганда мағлубиятга учради. Аммо кураш ҳали олдинда ва биз рақибларга эътибор қаратмасдан ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика