RU

Последние новости

10:00Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди  1 09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  10 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  2 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  15 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  57 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  4 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  40 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10

Аза-ю байрамни умумлаштирган кун Новости

Аза-ю байрамни умумлаштирган кун

25 апрель "Барселона" тарихида шундай кун.

Бугун клуб тарихида икки киши, уларнинг хизматлари, клубда ўтказган йиллари алоҳида эсланади. 

Йохан Кройфф. Нидерландия футболи, "Аякс" ва "Барселона" афсонаси, "Олтин тўп"нинг 3 карра соҳиби, тики-така услубининг асосчиси 1947 йилнинг 25 апрелида туғилган. У "Барса"да 5 йил (1973-78) тўп тепди, 8 йил (1988-96) мураббий сифатида ишлади. 24 март 2016 йилда вафот этган.

Унинг футбол ривожига қўшган энг катта ҳиссаси тики-така услубини ихтиро қилганидир. Тўғри, ёш мухлислар назарида кейинчалик бу услубни такомиллаштирганларнинг фонида Кройфф номи эсланмай қолиши мумкин. Аммо "кўк-анорранглилар" лагерида Йоханнинг ўз даражасида эътироф этилиши сир эмас. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида "Ноу Камп"да (баландлиги 3,5 метрлик) ҳайкали ўрнатилди, "Барселона"нинг заҳира жамоаси ўйнайдиган "Мини Эстади" стадиони ўрнида янги "Йохан Кройфф" ўйингоҳи қурилди. 

Клуб тизимида бугунги куннинг бир қисми унинг хизматлари эсланиши, Кройфф шахсияти ҳақида материаллар эълон қилиниши билан ўтса, иккинчи қисмида бошқа киши асосий саҳнага чиқади.

Тито Виланова. Клуб тарбияланувчиси, 2007-13 йилларда жамоа мураббийлар штабида фаолият юритган ва 2012-13 йилги мавсум якунида Испания чемпионига айлантирган мутахассис 2014 йилнинг айни кунида (саратон касаллиги оқибатида) ҳаётдан кўз юмганди.

Тито буюкликда Кройфф билан баҳслаша олмайди, аммо унинг вафот этган куни клуб мухлислари учун ўзгача қадрли экани маълум бўлганди. Балки, эрта ўлим унинг қадрини суньий тарзда ошириб юборгандир. Айтишим мумкинки, "Барселона" мухлисларининнг Мессини кашф қилганлардан бири Франк Райкард, клуб билан треблга эришган Энрике, ҳатто Пеп Гвардиола ҳақидаги танқидий фикрларини эшитдим, ўқидим. Аммо Тито ҳақидаги салбий фикрларни эслолмайман. Гарчи клуб тарихидаги энг катта шармандаликлардан бири "Бавария" катастрофаси (7:0) унинг номи билан боғлиқ бўлса ҳам...


Марҳамат, сизда ҳам бу мавзуда фикрлар бўлса, ўртоқлашинг.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика