RU

Последние новости

11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  19 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  8 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  5

Аюбхон Нўъмонов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди" Новости

Аюбхон Нўъмонов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди"

Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Аюбхон Нўъмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Учрашувга иложи борича яхши тайёрландик, қийин ўйин бўлишини билардик. Ғалабага тенг дуранг бўлди, муҳими беллашув мухлисларга ёқадиган жанговар тарзда ўтди. Бундан ҳам чиройлироқ ўйинлар кўрсатиб мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз.

Ҳисобни очганимиздан сўнг бироз бўшашдик ва голлар ўтказиб юбордик. Кейин эса ҳаракат қилиб дурангга эриша олдик.

Аслида, мухлисларимиз олдида ғалаба қозонмоқчи эдик. Икки маротаба ҳисобда ортда бораётиб мувозанатни ўнглай олганимизга мураббийнинг тўғри қарорлари ва мухлисларимиз сабабчи деб ўйлайман", - деди Нўъмонов.

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Нўъмонов кечаги баҳсда ҳисобни очган голни киритган эди.


Толибжон Қосимов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика