RU

Последние новости

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  9 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

Аёллар футзали. Бугун Ўзбекистон кубоги старт олади Новости

Аёллар футзали. Бугун Ўзбекистон кубоги старт олади

Бугун, 2 мартдан бошлаб Аёллар ўртасида Жиззах шаҳрида Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланади.

XIV бор ўтказилаётган ушбу мусобақада тарихда илк бор 16 та жамоа иштирок этади. Жамоалар орасидан 12 таси Суперлига жамоалари бўлса, қолган 4 таси қуйи лига вакиллари. Бўлажак турнирга кеча Жиззах шаҳрининг “Караван” меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўиб ўтди. Қуръа ташлаш маросимидан сўнг ПФЛ футзал, аёллар ва соҳил футболи бўлими бош мутахасиси Ойбек Юнусовдан мусобақа тарихи, формати ҳақида сўрадик.

МУСОБАҚА ТАРИХИ

Ушбу мусобақа 2006йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бўлажак турнир XIV маротаба ташкил этилмоқда. Аввалги мавсумларда баъзан турнир ўтказилмаган вақтлар ҳам бўлган. Илк бора 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тарихда хатто 3 та жамоа иштирок этган мусобақалар ҳам бўлган экан. Бу турнирда 12 маротаба “Севинч” жамоаси ва бир марта “Зарафшон” жамоалари ғолибликни қўлга киритишган.


МУСОБАҚА ТАҚВИМИ

Мусобақада 16 та жамоа қуръа орқали бўлинди. Яъни ушбу турнир нимчорак, чорак, ярим финал ва финал тарзида бўлиб ўтади. Нимчокар финал баҳслари 2-3-март кунлари бўлиб ўтади. Баҳслар Тошкент вақти билан 09:30, 11:30, 15:00, 17:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Нимчорак финалда ғолибликни қўлга киритганлар 4 март санасида чорак финал баҳсларида майдонга тушишади. Ярим финал ўйинлари 5 март куни соат 10:00 ва 12:00 да бўлиб ўтса, сўнгги, ҳал қилувчи финал ўйини 6 март, соат 10:00 да ўтказилади.

Қуйида нимчорак финал баҳслари ва бошланиш вақтлари кўрсатилган:

02.03.2020

09:30 “Бунёдкор-W” – “Севинч”
11:30 “Металлург- W” – “Қўқон-1912-W”
15:00 “Пахтакор- W” – “Қизилқум-гули”
17:00 “Бахмал” (Жиззах) – “Машъал-W”

03.03.2020
09:30 “Бухоро-W” – “АГМК-W”
11:30 “Сурхон-W” – “Андижанка”
15:00 “Сўғдиёна-W” – “Навбаҳор-W”
17:00 “Локомотив-W” – “АГМК 2-W”

Айрим сабабларга кўра “Севинч-2” жамоаси мусобақада қатнаша олмайди ва унинг ўрнига Жиззахнинг “Бахмал” жамоаси иштирок этмоқда.


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика