RU

Последние новости

00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  11 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди Новости

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида кейинги йил бўлиб ўтадиган иккита ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

2017 йилги U-16 Осиё чемпионатига КХДР, Япония, Хитой ва Таиланд терма жамоалари йўлланмани нақд қилиб бўлишган. Улар саралашда иштирок этишмайди. Фақат Таиланд ўз истагига кўра саралаш босқичида қатнашишга қарор қилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "D" гуруҳида Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин ва Ироқ билан куч синашадиган бўлди. Ушбу гуруҳ баҳслари Вьетнам давлатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Иордания, Гуам, Лаос, Покистон
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Шимолий Мариан ороллари, Ливан
"C" гуруҳи: Эрон, Хитой Тайпеи, Бангладеш, БАА, Қирғизистон, Сингапур
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин, Ироқ

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланма олишади. Саралаш ўйинлари 27 августдан 4 сентябрга қадар бўлиб ўтади.



2017 йилги U-19 Осиё чемпионатига Хитой, Япония, КХДР ва Жанубий Корея терма жамоалари муддатдан аввал йўлланма олиб бўлишган.

Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайдиган бўлди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистон мамлакатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ливан, Сингапур, Шимолий Мариана ороллари
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон, Покистон
"C" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон
"D" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Филиппин

Ҳар бир гуруҳда дастлабки поғонани эгаллаган жами 4 жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Саралаш баҳслари 29 октябрдан 6 ноябрга қадар ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика