RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Аёллар футболи. “Севинч” Ғузорга сафар уюштиради Новости

Аёллар футболи. “Севинч” Ғузорга сафар уюштиради

Жамоамизнинг бир қатор ўйинчилари мамлакат терма жамоалари сафига таклиф этилганлари боис XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи даврасидаги ўйинларимиз тақвимида ўзгаришлар рўй берганди.

Айни пайтда яна жамоамиз тўлиқ таркибга эга бўлиб, тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда.

Жамоамиз эртага Ғузорга сафар уюштиради. Чемпионатнинг 16-тури доирасидаги учрашувни жорий мавсумдаги аутсайдерлардан бири “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказади.

Биринчи давранинг 5-турида бўлиб ўтган учрашувда жамоамиз “Шўртан Lady” жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этган. Қуйида ана шу учрашувнинг қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 5-тур

“Севинч” (Қарши) – “Шўртан Lady” 7:0

 Қарши ш. “Геолог” стадиони.17:00

Гол: Мария Моисеева, 16-1:0, Махлиё Сарикова (З.Жўраева), 22-2:0, Нилуфар Қудратова,25-3:0, Зебо Жўраева, 40-4:0, Маҳлиё Сарикова, 50-5:0, Мария Моисеева, 60-6:0, Лайло Тилавова, 87-7:0.

Бош ҳакам: Хусниддин Баҳодиров (Тошкент ш.)

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова (Қарши ш.), Дилфуза Рўзиева (Қарши ш.)

Захира ҳаками:  Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз ш.)

Назоратчи:  Константин Смирнов  (Қарши ш.)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

“Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова, 5. Маҳлиё Юсупова (2. Шохида Тожиддинова 46), 25. Зумрат Назарова (3. Лайло Тилавова 73), 11. Шахзода Жамолова, 7.Мафтуна Шойимова, 4. Саида Хандамова, 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева, 9. Маҳлиё Сарикова (6. Фаёза Самандарова 68), 23. Нилуфар Қудратова, 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 1.Ольга Кахарова, , 18. Камола Рисқиева.

“Шўртан Lady”: 22.Зарина Саидова (1.Зарина Исматова 57), 2.Мухлиса Мирзаёрова, 3.Юлдуз Шодиева, 5.Бахтишода Тўхтаева, 11.Дурдона Йўлдашева, 14.Зулфия Абдиева (30.Гулзода Саидова 33), 17. Гавҳар Туланова, 20.Гулираъно Толмасова, 23.Сайёра Нурматова (28.Сарвиноз Назарова 26), 27.Сетора Нормуродова (12.Уғилой  Пармонова 88).

Захира:, 4.Умида Мустафоева, 9.Паризод Эшқулова, 10.Эзоз Очилова.

Огоҳлантириш: Мухлиса Мирзаёрова 83, Юлдуз Шодиева 85.

“Шўртан Lady” жамоаси айни пайтда 15 учрашув ўтказиб, олий лигадаги 12 жамоа орасида турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Улар бир ғалаба, бир дуранг ва 13 мағлубият билан 4 очко тўплашган холос. “Севинч” жамоамиз эса, 13 учрашув ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозониб 39 очко тўплаган ҳолда чемпионат турнир жадвалининг 2-поғонасида боришмоқда. Жамоамиз ҳисобида шунингдек иккита қолдирилган учрашув ҳам бор.

Демак, 29 сентябрь куни бўладиган учрашув Ғузор шаҳридаги “Шўртан” ФМ стадионида соат 16:00да бошланади.

Ушбу ўйинга Ўзбекистон аёллар футболи Ассосацияси томонидан қуйидаги ҳакамлар ва назоратчи тайинланган.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 16-тур

“Шўртан Lady” (Ғузор) – “Севинч” (Қарши)

 Ғузор ш. “Шўртан” ФМ стадиони. 16:00

Бош ҳакам: Сухроб Саттаров (Шахрисабз).

Ҳакамлар: Дилфуза Рўзиева (Қарши), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз).

Захира ҳаками: Хуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Барча фубол ишқибозларини ушбу ўйинни томоша қилишга таклиф этиб қоламиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика