Аёллар футболи: Ўзбекистон U-16 - Эрон U-16 3:2
19 сен 2014 12:08
Новости
Аёллар футболи: Ўзбекистон U-16 - Эрон U-16 3:2
18 сентябрь куни Тошкентдаги «Жар» стадионида Ўзбекистон ва Эрон U-16 ўсмир қизлари ўзаро навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
Аввалги учрашувдаги каби, мазкур баҳсда ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари ғалаба қозонишди. Дилдора Эргашева, Севара Нормуродова ва Рўзихон Асқарованинг голларига эронлик ўсмир қизлар икки бора жавоб беришди ва учрашув 3:2 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар бунгача икки бор ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишган ва ҳар икки баҳсда ҳам Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлари ғалаба қозонишган эди. Дастлаб, 14 сентябрь куни ўтказилган учрашувда 5:2 ҳисобида қайд этилган бўлса, 16 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик ўсмир қизлар ғалаба қозонишган эди.

championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии