Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0
18 фев 2021 13:10
Новости
Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0
Анталя шаҳридаги “Emir Hotels” спорт мажмуасида ўтган мазкур баҳсда вакилларимиз Африка қитъасининг икки карра чемпионлари Экватор Гвинеясига қарши кураш олиб борди.
Ўйинни тўлиқ устунлик билан ўтказган аёллар терма жамоамиз якунда 5-0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Голларга Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева ҳамда Лианна Нарбекова муаллифлик қилди.
Баҳром Норсафаров шогирдлари бугун куннинг иккинчи ярмида навбатдаги учрашув учун тайёргарлик жараёнини бошлайди. 20-феврал кунги 2-тур баҳсида терма жамоамизга Жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси, Африка биринчилигининг 11 карра ғолиби Нигерия аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.
“Festival Women’s Trophy 2021” | 1-тур
Ўзбекистон 5:0 Экватор Гвинеяси
Голлар: Нилуфар Қудратова (дубль), Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева, Лианна Нарбекова
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии