RU

Последние новости

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  0 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   5 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Аёллар футболи. "Нефтчи" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Аёллар футболи. "Нефтчи" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳсларида муваффақиятли одимлаётган “Нефтчи” вакиллари “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритишди.

“Нефтчи-W” жамоаси нимчоракнинг илк баҳсини сафарда, “Навбаҳор”га қарши олиб боришди ва 5:0 натижасида ғалабага эришишди. Баҳсда “Нефтчи”дан Адиба Омонова икки марта пенальтини аниқ амалга оширди. Шунингдек Шахноза Каримов, Хилола Обиджонова ҳамда Зархумор Неъматовалар биттадан гол киритишга эришишди.

Бугун эса Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионда мазкур баҳснинг жавоб учрашуви ўтказилди. Қизғин кечган рақобат голларга бой ўтмаган бўлсада, вакилларимизнинг зафари билан хотима топди. 1:0. Учрашувдаги ягона голга Зархумор Неъматова муаллифлик қилди.
 
“Нефтчи-W” жамоасининг Ўзбекистон Кубоги чорак финалидаги рақиби 4 сентябрь кунги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Вакилларимизга навбатдаги босқичда ҳам омад тилаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика