RU

Последние новости

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  0 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  4 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  17 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда Новости

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда

Францияда аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

7 июлга қадар давом этадиган мусобақада жамоалар тўрттадан 6та гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта 3-ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олади. 

"A" гуруҳи - Франция, Жанубий Корея, Нигерия, Норвегия

"B" гуруҳи - Хитой, Германия, ЖАР, Испания

"C" гуруҳи - Австралия, Бразилия, Италия, Ямайка

"D" гуруҳи - Аргентина, Англия, Япония, Шотландия

"E" гуруҳи - Камерун, Канада, Голландия, Янги Зеландия

"F" гуруҳи - Чили, Швеция, Таиланд, АҚШ 


Ҳозирча учта гуруҳда турлар ўз якунига етди. "A" гуруҳидан Франция ва Норвегия кейинги босқичга йўл олди. Нигерияда учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Жанубий Корея эса барча учрашувларни бой берган ҳолда мусобақани тарк этди. 

"B" гуруҳидан учта жамоа 1/8 финалга йўл олди: Германия, Испания ва Хитой. ЖАР аёллар термаси ҳамма ўйинни бой берди. Хитой 3-ўринни эгаллаб ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди, бунга сабаб хитойлик қизлар 4 очко йиғишди ва бу борада бошқа гуруҳлардаги 3-ўрин эгаларидан олдинда. 

"C" гуруҳидан ҳам учта жамоа кейинги этапга чиқди: Италия, Австралия, Бразилия. Ямайка учала учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Бу гуруҳдаги дастлабки уч жамоа бир хил 6 очко жамғарди. 

"D" гуруҳи жамоалари ҳозирча иккита тур ўтказишди. Англия ва Япония кейинги босқичга чиқди. Аргентина масаласи охирги турда ҳал бўлади. Шотландия ҳисобида ҳозирча 0 очко бор. 

"E" гуруҳидан Голландия билан Канада 1/8 финал йўлланмасига эга бўлди. Камерун ва Янги Зеландия ҳисобида ҳозирча очко йўқ. Ва ниҳоят "F" гуруҳидан АҚШ ва Швецияга омад кулиб боқди. Чили ва Таиланд аёллар термалари ҳали очко жамғаришмади. 

Ҳозирги ҳолатга кўра 3-ўринлар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турган энг яхши тўртта жамоа: Бразилия (6 очко), Хитой (4 очко), Нигерия (3 очко), Аргентина (1 очко). 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика