Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди
31 июл 2024 22:30
Новости
Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди
Олимпиада ўйинлари драмаларга бой бўлмоқда.
Бразилия аёллар терма жамоаси футболчиси, 38 ёшли Марта Олимпия ўйинлари футбол мусобақаси учинчи туридан ўрин олган Испанияга қарши ўйинда қизил карточка олди. Марта биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада тўғридан тўғри қизил карточка олди ва майдонни йиғлаб тарк этди.
Шундан сўнг, бир киши кам бўлиб қолган Бразилия Испаниядан иккита гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради. Уч турдан сўнг 3 очко тўплаган Бразилия гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Марта учун эса бу ўйин катта эҳтимол билан Олимпия ўйинларидаги сўнгги учрашув бўлиб қолади.
Бразилия – Испания 0:2
Голлар: дел Кастильё 68', Путельяс 90+17


Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии