RU

Последние новости

17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  0 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  13 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди" Новости

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"

Про лиганинг 18-тури доирасида "Жайхун" – "Локомотив" (2:5) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Илк навбатда "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Бугун ғалаба "Локомотив"га кўпроқ керак эди ва улар биздан ҳар томонлама устунлик қилди. Улар ўз маҳорати орқали Суперлигага вазифа қўйган жамоа эканлигини исботлашди. Бизнинг эса кучимиз шу. "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди. Бундай жамоалар билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун кўп йиллар керак бўлади", – деди Нурбаев.

- 4:0 дан кейин жамоа 2 та гол уришга эришди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақиб қандай ўйнашга йўл берса, шундай ўйналади, дейишади-ку. 4 та гол фарқидан кейин улар бўшашди. Голларимизни жарима майдончаси ташқарисидан урдик. Бу голларни ўйланган комбинациялар орқали урилди дея олмайман. Узоқдан тепилган зарбалар кириб кетди. 

- Сўнгги 10 дақиқада ичингиздаги ҳиссиётларингиз қандай бўлди?

- Иккита гол ургандан кейин дурангга умид пайдо бўлганди. Кейин "Локомотив" футболчилари маҳорати ўзини кўрсатди. 

- Бу мавсумда жамоангиз "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўйнади ва бир марта очко ҳам олди. "Жайхун" бу ўйинларда ўзига қандай дарслар олди?

- Биз ҳар ўйинда дарс оламиз. Футболчиларга бир ўйин билан тўхтаб қолмасликни, "Локомотив" каби жамоаларга қарши ўйинларда ўзларини кўрсатишини, балки, кимнидир Суперлигага олиб кетишлари мумкинлигини айтганмиз. Нафақат "Локомотив", балки, Суперлиганинг бошқа жамоалари, термалар ҳам бор. Ўзи жамоани ўз қўлимга олишдан мақсад ҳам шу эди. Ҳар ўйиндан олдин руҳий томондан ҳам шунга тайёргарлик кўрдик. Бизда бор имкониятимиз шу, барчаси маҳаллий футболчилар. Бир нималар ярата олмаймиз. Футболчиларимнинг "Арал"га кетишини истамасдим, иложи бўлса Суперлига жамоалари ва турли ёшдаги термаларга чақирувлар. "Арал"ни сўнгги вариант сифатида қабул қилиш керак. Бизда исталган пайтда ўйнаши мумкин. Четга кетишлари керак, бунинг учун ўзларини кўрсатишлари керак. Мени ҳафа қиладиган нарса - Суперлига жамоаларида бирорта қорақалпоқ футболчиси йўқ. Истардимки, Суперлигада қорақалпоғистонлик футболчилар ўйнашсин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
27 окт 19:44:22
Жамшид Jamshid
Суперлигага пули бор ёки Эски футболчини боллари уйниди хозирги пайтда.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика