"Аякс" форварди Алле тен Хаг ортидан МЮга ўтиши мумкин
27 апр 2022 17:38
Новости
"Аякс" форварди Алле тен Хаг ортидан МЮга ўтиши мумкин
"Аякс" ҳужумчиси Себастьян Алле Эрик тен Хаг ортидан "Манчестер Юнайтед"га қўшилиши мумкин.
27 ёшли ўйинчи Англия клуби ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин. Форварднинг эҳтимолий нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Алленинг "Аякс" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У клубда 2021 йилнинг январидан бери ўйнайди.
Ивуарлик футболчи 2021/22 йилги мавсум "Аякс" либосида 39та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 9та ассист қайд этди.
Комментарии