RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Аугсбург" махсус либосларда ҳаракатланмоқда Новости

"Аугсбург" махсус либосларда ҳаракатланмоқда

Жамоа Бундеслига 26-турида бошқача кўринишдаги либосларда ўйнади.

Германия футболи қайтди! Ўз-ўзидан бу жуда ажойиб, бироқ спорт бўш стадионларга, шу жумладан, унинг ижтимоий аҳамиятини эслатиш учун қайтарилди.

Футбол клублари ўзларининг ташаббуслари билан ҳам кўзга ташланмоқда. Масалан, "Аугсбург" куни кеча янги кўринишдаги, ранги қора ва Nike томонидан янгича услубда яратилган либосини тақдим этди.

Клуб қаллақачон ушбу мавсум учун мўлжалланган қора рангли либослар тўпламига эга эди, аммо буниси бутунлай бошқача кўриниш касб этди.

Асосий фарқ шундаки, форманинг олд қисмида титул ҳомий (WWК суғурта компанияси) ўрнига #augsburghältzusammen2020 хештеги остидаги акция номи ("Аугсбург сиз билан бирга-2020") жой олган.

"Бизни тўғри тушуниб, акциямизни қўллаб-қувватлагани ва ўз логотипини либосимиздан олиб ташлашимизга рози бўлганлиги учун WWК’дан жуда миннатдормиз. Бу ҳомийимиз бизнинг қадриятларимизни ҳурмат қилишини англатади", - дейди жамоа ижрочи директори Штефан Ройтер.

Янги либос марказига ҳомий рамзи ўрнига Аугсбург шаҳар ҳокимияти тасвири туширилган бўлиб, унинг атрофига акция номи жойлаштирилган.

Маълумот учун, клуб ташкил этилган санаси шарафига жами 1907 дона ана шундай либосни сотувга чиқарди.

"Аугсбург" футболкалар сотувидан тушадиган пулларнинг 19,07 фоизини коронаврусга қарши кураш учун сарфлайди. Форма айни дам клуб расмий веб-сайтида 75 евро (болаларники 50 евро)дан сотилмоқда. Клуб катталарга мўлжалланган барча формаларни сотишга эришса, муҳтожлар учун 27 минг евродан кўпроқ пул йиғади.

Эслатиб ўтамиз, "Аугсбург"  бугун янги либосларда майдонга тушиб, "Волфсбург"га ютқазди - 1:2.

Бундеслига мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика