AUF президенти: "Суарес тайёр бўлмаса Венесуэла билан ўйнамайди"
08 июн 2016 14:16
Новости
AUF президенти: "Суарес тайёр бўлмаса Венесуэла билан ўйнамайди"
Уругвай футбол ассоциацияси (AUF) президенти Вильмар Вальдеснинг сўзларига кўра, Луис Суарес тайёр бўлмаса Венесуэлага қарши Америка Кубоги баҳсида майдонга тушмайди.
Суарес жароҳат туфайли Мексикага қарши баҳсни (1:3) ўтказиб юборган эди.
"Барселона" Уругвай терма жамоаси шифокорларига ишонч билдирган ва бу ишончни йўқотмаслик керак. Шифокорларимиз клуб билан боғланиб туришади. Агар Суарес тайёр бўлмаса, Венесуэлага қарши баҳсда иштирок этмайди" - дейди Вальдес.
Комментарии