RU

Последние новости

17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1

"Атлетико"да Гризманн ўрнига бошқа номзод пайдо бўлди Новости

"Атлетико"да Гризманн ўрнига бошқа номзод пайдо бўлди

Мадрид клуби "Барселона" футболчисини сотиб олмаган тақдирда, унинг ўрнига Ла Лигада ўйнайдиган бошқа ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Валенсия" ҳужумчиси Макси Гомесга қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, Испания чемпионлари уругвайлик футболчини ҳозирда Каталония клуби билан музокаралар олиб бораётган "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Франциялик ҳужумчини қайтариш ушбу трансфер ойнасида Мадрид клубининг асосий мақсади ҳисобланади, аммо трансфер муваффақиятсизликка учраган тақдирда, "матрасчилар" "Валенсия" футболчисини сотиб олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Гомес 2019 йилдан бери "Валенсия" футболчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда Ла Лиганинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 7 гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика