"Атлетико" ярим ҳимоячисига МЮ, "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Аммо...
19 сен 2019 18:19
Новости
"Атлетико" ярим ҳимоячисига МЮ, "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Аммо...
"Атлетико"нинг ганалик футболчиси клубдан кетмоқчи эмас.
Томас Партига ҳозирда "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Мен ҳар доим ҳозирги ҳолатим ҳақида ўйлайман ва ҳар мавсумда максимал даражада ўйнашган ҳаракат қиламан.
"Сиз келажакда нима бўлишини билмайсиз. Мен ҳозирда фақат "Атлетико" ҳақида ўйлаяпман. Бу ерга болалигимда келганман ва клуб мени самимий кутиб олган. Мен ҳозирда биринчи жамоанинг футболчисиман ва шу билан бирга бу клубнинг мухлисиман", - дейди Парти.
Томас жорий мавсум "Атлетико" таркибида барча турнирларда 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Футболчининг "матрасчилар" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии