"Атлетико" "Реал" ярим ҳимоячисини нишонга олди
15 мая 2019 17:12
Новости
"Атлетико" "Реал" ярим ҳимоячисини нишонга олди
"Реал" ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига Мадриднинг бошқа клуби - "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Льоренте ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Родриго Эрнандес ўрнини эгаллаши мумкин. "Матрасчилар" футболчи агентлари билан учрашув борасида келишиб олишди.
Льоренте "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилда асосий жамоада дебют қилди. Жорий мавсум Маркос ЛаЛиганинг 6та учрашувида майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии