«Атлетико» президенти: «Куртуани «Челси»га қарши ўйнатиш учун бунча пул тўлай олмаймиз»
10 апр 2014 09:40
Новости
«Атлетико» президенти: «Куртуани «Челси»га қарши ўйнатиш учун бунча пул тўлай олмаймиз»
«Атлетико» президенти Энрике Сересо Куртуанинг "Челси"га қарши ўйиндаги иштироки борасида айтиб ўтди.
Клуб президенти "Атлетико" агар "Челси"га қарши тўқнаш келиб қоладиган бўлса Куртуа майдонга тушиши хақидаги хабарни инкор этди.
21 ёшли белгиялик дарвозабон ҳуқуқий жиҳатдан "Челси"га тегишли. Таъкидлаб ўтиш лозимки, Куртуанинг "Челси"га қарши хар бир ўйини учун "Атлетико" 3 миллион евро тўлаши лозим. Шартномада шундай банд бор.
"Агар биз ярим финалда "Челси"га қарши тушсак Куртуа ўйнамайди. Биз бунча пул тўлай олмаймиз", - дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими эртага бўлиб ўтади.
Комментарии