"Атлетико" президенти: "Диего Коста 8та ўйинга четлатилган экан, демак бунга сабаб бўлган"
12 апр 2019 14:43
Новости
"Атлетико" президенти: "Диего Коста 8та ўйинга четлатилган экан, демак бунга сабаб бўлган"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо Диего Костанинг саккиз ўйинлик дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.
"Бу яхши янгилик эмас, аммо интизом қўмитаси саккизта ўйин дедими, демак саккизта. Биз ундан эҳтиётроқ бўлишни сўраймиз. Футбол шундай. Футболчилар тез ғазаб отига минишади, бунақаси майдонда бўлиб туради. Майдонда ҳақоратлар бўлмаслиги керак.
Қонун бўйича ҳакамни ҳақорат қилгандан 4тадан 8та ўйингача четлатилади. Қўмита барча далилларни кўрсатганига ишонаман. Бунча баҳс бўлади деб ўйламагандим, бироқ бундай қарор қабул қилинган экан - демак, сабаблар бўлган.
Диегода камчиликлар бор, аммо бу баҳона эмас. Ҳақоратни оқлаб бўлмайди.
Бу четлатиш Диегонинг "Атлетико"даги келажагига таъсир қилади деб ўйламайман. Бу биринчи дисквалификация эмас. Диегони оқлаш ниятим йўқ, аммо баъзида ҳаётда шундай бўлиб туради" - дейди Сересо.
Комментарии