"Атлетико" Ла Лига президентидан Гризманнинг трансферини рўйхатга олмасликни сўради
24 июл 2019 18:05
Новости
"Атлетико" Ла Лига президентидан Гризманнинг трансферини рўйхатга олмасликни сўради
"Атлетико" президенти Энрике Сересо Ла Лига раҳбари Хавьер Тебасга мурожаат билан чиқди.
Энрике Сересо Ла Лига президентидан ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансферини рўйхатга олмасликни сўрамоқда.
"Барселона" ва Антуан Гризманн трансфер қоидаларини бузишган ва пул тежаб қолишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда. Ўз навбатида, "Атлетико" ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланмоқда.
"Барселона" ўтган ҳафтада 28 ёшли ҳужумчини билан шартнома имзоланганини эълон қилган эди.
Гризманн "Барселона" таркибида "Челси" (1:2) га қарши ўйинда дебют қилишга ҳам улгурди.
Комментарии