"Атлетико" ҳимоячиси Врсалько тиззасидан учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказди ва камида декабрга қадар сафдан чиқди
11 окт 2020 10:37
Новости
"Атлетико" ҳимоячиси Врсалько тиззасидан учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказди ва камида декабрга қадар сафдан чиқди
"Атлетико" ҳимоячиси Шиме Врсалько тиззаси билан боғлиқ муаммолардан қутула олмаяпти.
28 ёшли хорват ўтган пайшанбада чап тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди ва камида декабрга қадар сафдан чиқди.
Муаммолар 2019 йилннинг январь ойида, аниқроғи у "Интер"да ижара асосида ўйнаб юрган пайти бошланган эди.
Шундан сўнг футболчи 1 йил 10 ой давомида 7та ўйин ўтказди. Врсалько сўнгги бор "Атлетико" сафида 11 март куни ЧЛ доирасидаги "Ливерпуль" (3:2)га қарши ўйинда майдонга тушган эди.
Комментарии