RU

Последние новости

22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  22 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  9 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти Новости

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти

"Реал" клуб телевидениясидагилар "Атлетико"га қарши баҳсдаги ҳакамликдан норози бўлишди.

Мадрид дербисида "Реал" 1:3 ҳисобида "Атлетико"га мағлуб бўлди. Бу жамоанинг жорий мавсумдаги дастлабки мағлубияти.

Ўйин давомида "Реал" телевидениясидаги шарҳловчилар Хавьер Рохас Альберола қарорларидан норози бўлишди. Гап "Атлетико" голи олдидан Жуд Беллингемга бўлган эҳтимолий фол, голнинг бекор қилиниши, Хосе Мария Хименеснинг қўполлиги учун кўрсатилиши керак деб ҳисоблашаётган қизил карточка ва Марио Эрмосонинг ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани ҳақида кетмоқда.

Баҳснинг 4-дақиқасида Альваро Моратанинг голи ҳисобланиши жиддий танқид қилинди. "Бу хато. Таблода ҳисоб ўзгармаслиги керак эди. ВАР вазиятни кўрмади. "Реал" фойдасига жарима зарбаси ўрнига дарвозамизга гол" - деди шарҳловчи.

Кейин эфир давмида "Реал"нинг 44-дақиқада урган голи муҳокама қилинди. "Вазиятга аралашмага Рюдигер туфайли Камавинганинг голи бекор қилинди. Альбероладан яна бир хато ва у фақат бир жамоа зарарига ишлаяпти, ВАРдаги Клос Гомес эса вазиятларга аралашмаяпти".

Кейинроқ "Реал" телевиденияси эфирда Хименесга қизил карточка кўрсатилиши ва Эрмосо ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун пенальти берилиши кераклиги айтилди.

"Хименес сўнгги ҳимоячи ролида қўпол ўйнади. Унга фақат сариқ карточка кўрсатилди. Қизил берилиши керак эди. Кейин Марио Эрмосо вазиятида тўп унинг қўлига тегди, пенальти белгиланмади, ҳеч ким ҳатто кўриб ҳам чиқмади".

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика