«Атлетико» Диего Костани сотиб олмаган экан
02 окт 2017 09:40
Новости
«Атлетико» Диего Костани сотиб олмаган экан
Диего Костанинг «Челси»дан «Атлетико»га трансфери маълумотлари маълум бўлди.
Лондон клуби 28 ёшли испаниялик футболчини бу мавсум 6 миллион еврога ижарага беришга рози бўлди. Ёзда мадридликлар уни 60 млнга сотиб олишлари керак.
Бунга молиявий фейр-плей сабаб бўлди.
«Челси» 2018 йил июль ойида пулларнинг дастлабки қисмини қабул қилиб олади. «Атлетико» катта эҳтимол билан Антуан Гризманни сотиш орқали олган пулларига Костани харид қилади.
Комментарии