«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда
24 апр 16:45
Новости
«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда
«Атлетик» сардори Икер Муниаин 15 йиллик фаолиятидан кейин клубдан кетмоқда.
Футболчи ўз қарорини Бильбао раҳбариятига маълум қилишга улгурди. Икер «Атлетик» таркибидаги илк учрашувини 2009 йил 30 июль куни Швейцариянинг «Янг Бойз» клубига қарши ўтказган.
Муниаин басклар сафида 557 та ўйинда майдонга тушган ва 75 та гол урган.
Комментарии